Алматидан Қаскелен ва Талғарга электропоезд қатнайди

None
None
ALMATY. Kazinform – Қаскелен ва Талғарга Алматидан электропоезд қатнайди. Бу ҳақда Алмати шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев аҳоли билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг айтишича, одамлар ва автомашиналарнинг кунлик ҳаракати оқибатида келиб чиқадиган вазнни камайтириш учун шаҳар ташқарисида жамоат транспортини ривожлантириш зарур. Ҳокимлик томонидан зарур чоралар кўрилмоқда.

«Ҳозирда Алматидан Қаскелен ва Талғарга электропоезд қатнови масаласи кўриб чиқилмоқда. Масалан, Москвада яқин атрофдаги аҳоли пунктларига борадиган «электричкалар» мавжуд. Шунингдек, биз Талғардан «Халқ Аренасига» электричка йўлини очишни ўйлаймиз. Бундай лойиҳа билан хусусий инвестор бизга мурожаат қилди. Худди шу масалани Қаскелендан кўриб чиқмоқдамиз», - деди шаҳар ҳокими.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар