Алматидан Хитойнинг Сиань шаҳрига авиарейслар очилди

Фото:
ASTANA. Kazinform – Алматидан Хитойнинг Сиань шаҳрига ҳаво рейслари йўлга қўйилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Фуқаро авиацияси қўмитаси матбуот хизматига таяниб.

Халқаро алоқаларни янада янгилаш ва очиш бўйича олиб борилаётган ишлар доирасида ҚР ИИРВ Фуқаро авиацияси қўмитаси Хитой Халқ Республикаси авиация маъмурияти билан ҳамкорликда Хитой томонининг частоталар ва манзил пунктлари сони бўйича чекловларини инобатга олган ҳолда Қозоғистон ва Хитой ўртасида мунтазам йўловчи қатновини ошириш масаласи ишлаб чиқилди.

Жорий йилнинг 23 декабридан «China Southern Airlines» авиакомпанияси Алмати-Сиань йўналиши бўйича жума кунлари ҳафтасига 1 марта частотали Б-738 самолётларида мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Мазкур рейснинг очилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий, туризм ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатади.


Сўнгги хабарлар