Алматидаги жабрланганларга Павлодардан 70 литр қон жўнатилди

None
None
PAVLODAR. Кazinform - Қизил Ярим Ой жамияти Павлодар бўлими кўнгиллилари мамлакатдаги митинглар ва тартибсизликлар муносабати билан маблағ, донор қони ва бошқа хайрияларни йиғишни бошлади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Янги йил арафасида ва ундан кейин Павлодар бўлими (Қозоғистон Республикаси Қизил Ярим Ой жамияти) вилоят қон марказига донорларни жалб қилиш бўйича кенг кўламли ахборот-маърифат ишларини олиб борди. Мамлакатимизда содир бўлган сўнгги воқеалар туфайли донорлар сони кўп бўлди, одамлар ўз ихтиёри билан келиб, қон топширди», — деди Қозоғистон Қизил Ярим Ой жамияти Павлодар вилояти бўлими раҳбари Гулнар Исақанова.

Унинг сўзларига кўра, шаҳар кенгаши депутатлари, Павлодар нефть-кимё заводи, КТЖ ишчилари ва оддий фуқаролар қон топширди. Ҳаммаси бўлиб 150 дан ортиқ донор келган.

Қизил Ярим Ой жамиятининг Павлодар вилояти кўнгиллилари Алматига 70 литр қон топширди. Яқинда донорлар Қон марказида Қизил Ярим Ой Жамиятининг ижтимоий кампаниясини қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия учун маблағ йиғишди.

Муаллиф: Еркежан Смағулова

Сўнгги хабарлар