Алматидаги тартибсизликлардан жабр кўрган шахсларга 11 миллиард тенге, автомобил эгаларига деярли 260 миллион тенге тўланди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Алматидаги январ воқеаларида жабрланганларга давлат 11 млрд тенге тўлади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ИИВ Тергов департаменти бошлиғи Санжар Адилов МКХда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Январ воқеалари оқибатларини бартараф этиш мақсадида Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида рўй берган тартибсизликлар натижасида кичик ва ўрта бизнес субъектларига етказилган мулкий зарарни қоплаш қоидалари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Алмати шаҳрида январ воқеаларида жабрланганларга давлат 11 миллиард тенге тўлади», — деди Санжар Адилов.

ИИВ вакили қўшимча қилишича, ушбу ҳодисалар пайтида автомобиллари шикастланган фуқароларга яна 258 миллион тенге тўланган (Алмати шаҳри маълумотларига коʻра).

«Ички ишлар органларининг устувор вазифалари – содир этилган жиноятларнинг барча ҳолатларини аниқлаш ва тергов қилиш, шунингдек, жабрланган фуқароларга етказилган зарарнинг қопланишини таъминлашдан иборат. Шу мақсадда зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда ва аниқ натижалар бор», — деди Санжар Адилов.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар