Алматидаги тартибсизликлар вақтида жабрланганларга товон пули тўланади

None
None
ALMATY. Кazinform - Алматидаги тартибсизликлар вақтида жабрланган шахсларга товон пули тўланади. Бу ҳақда Алмати ҳокимининг ўринбосари Иляс Ўсеров Алматида ҳаётни тиклаш бўйича шаҳар штабининг йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алматидаги тартибсизликлар вақтида давлат идоралари, шифохоналар ва оммавий ахборот воситаларининг 603 нафар ходими жароҳатланган. Улар орасида 592 нафар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, 1 нафар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, 3 нафар маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, 1 нафар «Алмати» телеканали ва 6 нафар тиббиёт ташкилотлари ходимлари бор. Уларнинг барчасига компенсация тўланади.

Алмати шаҳри ҳокими ўринбосари Иляс Ўсеровнинг сўзларига кўра, жабрланганларга қуйидагича компенсация тўланади. Оғир тан жароҳати олганлар - 2 миллион тенге, ўртача - 1 миллион тенге, енгил - 500 минг тенге олади.

Шунингдек, шаҳарда фавқулодда ҳолатларда сафарбар этилган ички ишлар бошқармасининг 3878 нафар, Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 1207 нафар, Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 3888 нафар, қутқарув хизматининг 93 нафар ходимига 100 минг тенгедан тўланади.

«Бугун тегишли ҳужжатлар ғазначиликка юборилади ва тушдан кейин биринчи тўловлар амалга оширилади», - деди Иляс Ўсеров.

Бундан ташқари, тегишли тергов тугагандан сўнг зарар кўрган автомашиналарга тўловларни таъминлаш учун полиция департаментига тахминан 200 миллион тенге миқдоридаги дастлабки сумма юборилади. Агар лозим бўлса, бу миқдор оширилади.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар