Валюталар курси:
    usd/kzt 476.71 eur/kzt 467.03

    rub/kzt 8.36 cny/kzt 67.1
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон: +2+4℃

Алматидаги талабаларнинг 70 фоизи ҳудудлардан келиб таълим олади

11 Август 19:29

ALMATY. Кazinform – Ўтган йили Алматида 255 мингдан ортиқ ёшлар таълим олди. Бу ўқув йилида талабалар сони янада кўп бўлиши кутилмоқда, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Бугунги кунда Алматида 36 та олий таълим муассасаси ва 94 та коллеж мавжуд.

– Ўтган йили 36 та олий таълим муассасасида 182 минг талаба таҳсил олган бўлса, ўтган ўқув йилидаги маълумотларга кўра, шаҳарда 255 минг нафардан ортиқ ёшлар битирган. Бу ўқув йилида талабалар сони янада кўпаяди, деб умид қиламиз, – дейди шаҳар ёшлар сиёсати бошқармаси бошлиғи Қайиржон Мендиғалиев.

Шунингдек, у ҳар йили Алмати шаҳрида жойлашган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг қарийб 70 фоизини ҳудудлардан келган талабалар ташкил этиши, 36 та ОТМда бир вақтнинг ўзида 30 мингдан ортиқ талаба истиқомат қиладиган 95 та ётоқхона мавжудлигини таъкидлади.

«Алмати – ёшлар шаҳри. Бу ерда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган 440 минг нафардан ортиқ ёшлар бор. Бундан ташқари, энг кўп олий ўқув муассасалари ва коллежлар шаҳримизда жойлашган», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб Алматида шаҳар ёшлар сиёсати бошқармаси ташкил этилган эди. Унинг асосий вазифаси шаҳар ёшлари манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар