Алматидаги ММА турнирида Қуат Хамитов жангда ишончли тарзда ғалаба қозонди
11:38, 20 Май 2023
ALMATY. Kazinform – Алматидаги «Almaty Arena»да Hardcore Fighting Championsip (HFC) лигасининг биринчи стадион турнирининг олтинчи ўйини якунланди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Асосий учрашувларнинг иккинчи жангида қозоғистонлик Қуат «Найман» Хамитов (23-8) ва россиялик Залимхан «Сабмишн Кинг» Юсупов (19-13) октагонга кирди. Ярим енгил вазн тоифасидаги жанг уч раунд давом этди ва бир овоздан Қуат Хамитовнинг ғалабаси билан якунланди.