Алматидаги мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимига 400 млрд тенгега яқин маблағ тушди
29 Июнь 17:15

Алматидаги мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимига 400 млрд тенгега яқин маблағ тушди

ALMATY. Кazinform - Алмати шаҳридаги мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимига йил бошидан буён 398 млрд тенгедан ортиқ маблағ тушди.

Бу ҳақда минтақавий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Алмати ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси директори Тилеухан Абилдаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири .

Маърузачининг сўзларига кўра, жорий йилнинг 5 ойи давомида мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизимига тушган тушумлар 398,4 млрд тенгени ташкил этди.

Даромадларнинг асосий улушини 15 та тоифадаги нафақалар бўйича давлат бадаллари – 42 фоиздан ортиқ, иш берувчилар бадаллари – 34,7 фоиздан ортиқ, иқтисодий фаол аҳоли бадаллари – 22,6 фоизни ташкил этади, – деди Тилеухан Абилдаев.

Маърузачи мажбурий ижтимоий тиббий суғурта жорий этилиши билан аҳоли учун маслаҳат ва диагностика хизматларидан фойдаланиш имкониятлари ошаётганини таъкидлади.

Тиббиёт ташкилотлари томонидан қонунбузарликлар аниқланганда ҳар қандай фуқаро фойдаланиши мумкин бўлган қайта алоқа каналларини ҳам айтиб ўтди.

«Жумладан, Qoldau24/7 мобил иловаси, 1406 ягона алоқа маркази ва fms.kz расмий сайти. Барча аризалар кўриб чиқилади «, деди у.

Алматидаги мажбурий ижтимоий тиббий суғурта жамғармаси директорининг сўзларига кўра, жамғарма 2017 йилдан буён мажбурий тиббий суғурта учун маблағ йиғиб келади.

2018 йилдан бошлаб бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасидаги, шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб мажбурий ижтимоий тиббий суғурта тизими доирасида тиббий ёрдамнинг стратегик харидори ҳисобланади .

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда вилоятлар бўйича мажбурий ижтимоий тиббий суғуртадан энг кўп тушумга Алмати, Нур-Султан, Қарағанди ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари эга.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив