Алматидаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик 30 нафар меҳнат мигранти ҳибсга олинди

None
None
ALMATY. Kazinform - Алматидаги қурилиш майдонида ўзбекистонлик 30 дан ортиқ меҳнат мигрантлари ҳибсга олинган. Бу ҳақда шаҳар полиция департаменти маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Полиция департаменти хабар беришича, қўшни давлатдан келган мигрантлар шаҳарнинг Алатау туманидаги қурилиш майдонида ушланган. Чет элликларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлари бўлмаганлиги сабабли улар полиция департаментининг қабул қилиш бўлимига олиб кетилган.

«Ҳибсга олинганларнинг ҳар бирининг шахсини аниқлагандан сўнг, уларнинг шаҳримиздаги ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга алоқадорлигини текширамиз. Кейин улар маъмурий жавобгарликка тортилади ва Қозоғистондан чиқариб юборилади. Айтганча, бир кун олдин, Ўзбекистон Республикасининг Алматидаги консуллиги билан биргаликда илгари Қозоғистондан суд орқали депортация қилинган 16 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтариб юборилди», - деди Алмати шаҳар Миграция хизмати раҳбари Асхат Бутунчинов.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, 7-16 июн кунлари бўлиб ўтган «Келимсек» тадбирида 1785 киши миграция қонунларини бузганлигини аниқланди. Уларнинг 1262 нафари хорижликлардир. 102 нафар чет эллик Қозоғистон Республикасидан чиқариб юборилган.

«Фуқароларни қабул қилаётган 467 киши чет элликларнинг Қозоғистон Республикасида бўлишининг қонунийлигини таъминлаш чораларини кўрмагани учун жавобгарликка тортилди. Қозоғистон Республикасига чет эл ишчи кучини жалб қилиш қоидаларини бузганлиги учун 56 та иш берувчи жаримага тортилди. Шунингдек, тадбир давомида ноқонуний миграция тўғрисида учта факт аниқланди», - деди полиция вакили.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар