Алматида жамоат транспорти ҳайдовчилари учун автостанциялар пайдо бўлади

None
ALMATY. Kazinform – 2023 йилда Алматида жамоат транспорти ҳайдовчилари учун дастлабки 10 та автостанция ташкил этилади, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Келгуси йилда биринчи марта жамоат транспорти ҳайдовчилари учун 10 та автостанция қурамиз. Улар тўлиқ автостанциялар бўлмайди, лекин ҳеч бўлмаганда ҳайдовчилар учун шароит яратиб берамиз, у ерда ҳожатхоналар бўлади, қаҳва ва чой ичиш мумкин. Лойиҳалар тайёрланмоқда, бу йил маҳаллий бюджетга пул ажратдик. Маслаҳат қўллаб-қувватласа, 2023 йилда ҳайдовчилар учун дастлабки 10 та дам олиш маскани ташкил қиламиз», — деди шаҳар ҳокими Ерболат Досаев Медеу тумани аҳолиси билан учрашувда.

Шунингдек, келгусида бутун шаҳарни қамраб олиш мақсадида ҳар йили 10 та шундай автостанция очиш режалаштирилаётганини қўшимча қилди.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар