Алматида Ўзбекистон савдо уйи иш бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон Бизнесни Ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон Экспортчилари уюшмалари, Қозоғистондаги ҳамкор ташкилот — «Береке Азиа Гроуп» АЖ билан амалга ошираётган қўшма лойиҳага кўра, савдо уйида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ўрин олади. Алматида 1 йил давомида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган ушбу лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради yuz.uz.

Ҳозирча Савдо уйидан 50 дан ортиқ ўзбекистонлик тадбиркорларнинг 400 га яқин турдаги тўқимачилик, қурилиш материаллари, қандолат, қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ўрин олган. Савдо уйининг расмий очилиш маросимидан олдин у ерга махсулот жойлаган 6 та Ўзбекистон компанияси олди-сотди шартномасини имзолашга улгурган.

Доимий фаолият олиб борувчи мазкур «шоурум»нинг майдони 1000 кв.м бўлиб, тенг ярми кўргазмага, қолган қисми омборхона учун ажратилган. Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, савдо уйи ҳудуддида ҳар бир тадбиркорга маҳсулот намойиши учун 6 кв.м.дан бепул жой ажратилмоқда. Яна 30 га яқин тадбиркорлар учун майдон ҳозирлаш ишлари давом этмоқда. Келгусида Қозоғистонга катта хажмда товар экспорт қилган маҳаллий тадбиркорлар учун яна 100 кв.м. жой ажратилиб, ўз брендлари учун махсус шоурум ташкил этиш имкони берилади.

Савдо уйига махсулотини жойлаган Ўзбекистон экспортчилари жорий йилнинг сентябрь ойи сўнгида ишга туширилиши режалаштирилаётган веб-сайт орқали товарнинг сотилиш жараёнини онлайн кузатиб туриш имконига эга бўладилар.

Сўнгги хабарлар