Алматида йирик супермаркетлар фаолияти тикланди

None
None
ALMATY. Kazinform - Алматида йирик савдо тармоқлари фаолияти тикланди, деб хабар бермоқда Kazinform.

Бугунги кунда «Magnum», «Тоймарт» ва «Small» супермаркетларининг 28 та филиали очилган. Савдо объектларида, етказиб берувчи ва тарқатувчиларнинг омборларида озиқ-овқат захиралари етарли. Хавфсизлик чоралари кўрилган. Чакана савдо тармоқларида кейинги икки кунлик иш жадвали соат 09.00 дан 18.00 гача», - деди Алмати тадбиркорлик ва инвестициялар департаменти матбуот хизмати.

9 январда «Magnum» 40 та дўконини очади. Иш вақти 09:00дан 18:00гача.

Бундан ташқари, 9 январ куни шаҳардаги барча саноат корхоналари, биринчи навбатда, озиқ-овқат саноати фаолиятини тиклаш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар