Алматида январ воқеаларидан жабрланган тадбиркорларнинг 95 фоизи товон пули олди

Фото: None
ALMATY. Кazinform – Алматида Январ воқеаларидан кейин савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси тикланди. Биринчи чорак якунларига кўра, чакана товар айирбошлаш ҳажми 737,8 миллиард тенгега, улгуржи савдо ҳажми 2,4 триллион тенгега етди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Бу ҳақда брифингда Алмати шаҳар тадбиркорлик ва инвестициялар бошқармаси бошлиғи Еркебулан Оразалин маълум қилди.

«Биринчи чорак якунларига кўра, Алматида иқтисодий ўсиш ва ишбилармонлик фаоллиги тиклана бошлади. Шундай қилиб, жорий йилнинг 3 ойи давомида шаҳарга 248 миллиард тенгедан ортиқ инвестициялар жалб қилиниб, 19,18 фоиз ўсишга эришилди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми ижобий тенденцияни кўрсатмоқда. Биринчи чоракда Алматида 387,8 миллиард тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 15 фоизга ўсган. Қайд этиш жоизки, ишлаб чиқариш саноати 18 фоизга ўсган. Бу, биринчи навбатда, машинасозликнинг фаол ривожланиши, яъни 1,7 баробар ўсиши билан боғлиқ», — деди у.

Шунингдек, январ воқеаларидан кейин шаҳарда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси тиклана бошлаганини таъкидлади.

Биринчи чорак якунларига кўра, чакана товар айирбошлаш ҳажми 737,8 миллиард тенгега, улгуржи савдо ҳажми 2,4 триллион тенгега етди.

«Вилоят комиссияси тадбиркорликка етказилган зарарни қоплашга киришди, шу кунгача комиссия томонидан умумий қиймати 11 миллиард тенгедан ортиқ бўлган 1499 та ариза кўриб чиқилди. Зарар кўрган тадбиркорларнинг 95 фоизи товон пули олди ва ҳозир улар ишламоқда», — деди Еркебулан Оразалин.

Ҳозир комиссия экспертизадан ўтказиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашни талаб қилувчи энг мураккаб ишларни кўриб чиқмоқда. «Биз жорий йилнинг май ойида корхонага етказилган зарарни қоплаш ишларини якунлашни режалаштирганмиз», - деди у.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар