Алматида январ воқеаларидан зарар кўрган кичик ва ўрта корхоналарнинг 97 фоизи ўз фаолиятини тиклади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари қабул қилган Алмати шаҳри ҳокими Ерболат Досаев январ воқеаларидан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнес субъектларининг 97 фоизи ўз фаолиятини тиклаганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Президентга зарар кўрган кичик ва ўрта бизнес субъектларига товон пули тўлаш бўйича топшириқлар ижроси ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунга қадар умумий қиймати 13,9 миллиард тенге бўлган 1556 та ариза маъқулланди. Январ воқеаларидан кейин зарар кўрган кичик ва ўрта корхоналарнинг 97 фоизи ўз фаолиятини тиклади.

Давлат раҳбарига шу йилнинг январ-апрел ойларида Алматидаги иқтисодий вазият ҳақида ҳам маълумот берилди. Бу даврда қисқа муддатли иқтисодий кўрсаткич 107,6 фоизга ўсди. Асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ўсиши 21,3 фоизга етди. Январ воқеаларидан сўнг, йилнинг иккинчи ярми бошига қадар шаҳарнинг иқтисодий ўсиши тўлиқ тикланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, Президентга Алмати шаҳрини 2030 йилгача ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгиловчи устувор вазифалар тақдим этилди. Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида маълумот берилди. Хусусан, мавсум давомида эртапишар сабзавотлар етказиб берилади, барқарорлаштириш жамғармаси эса 11 миллиард тенгедан 15 миллиард тенгега кўтарилди.

Давлат раҳбарининг шаҳарда қурилиш тиғизлигининг олдини олиш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича топшириқлари ижроси ҳақида сўзлаб берди.

Ерболат Досаев Президентга 2025 йилгача Алмати шаҳрида ёғингарчиликка мўлжалланган канализация тизимини модернизация қилиш дастурининг асосий қоидалари ҳақида маълумот берди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев қатор аниқ топшириқлар берди.

Сўнгги хабарлар