Алматида янги сув қувури қурилишига 10 миллиард тенгедан ортиқ маблағ йўналтирилади

Фото:
ALMATY. Kazinform - Алматида 200 мингга яқин аҳоли доимий равишда марказий сув таъминотидан фойдалана олмаяпти. Бу ҳақда шаҳар ҳокими Ерболат Досаев маслихат сессиясида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Шаҳримизнинг биринчи навбатда ғарбий қисмида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Қарғали дарёсида сув олиш иншооти қурилишини 2023 йил июн ойида якунлаш ва Ақсай дарёсида сув олиш иншоотини қуриш учун 8,6 млрд ажратилади», - деди Ерболат Досаев.

Нижняя Пятилетка, Шуақти, Жас-Қанат, Каменское платоси, Кенсай ва бошқа микрораёнларда сув таъминоти инфратузилмасини ривожлантириш учун 4,4 млрд ажратилади.

«Шанирақ-1, 2» ва «Ўжет» микрораёнларида, Қазибаев - Рисқулов - Татибеков - Райимбек кўчалари квадратида 2023 йил охирига қадар 3,2 млрд тенгелик муҳандислик тармоқлари қурилади.

Юбилейний, Кўлсай, Алғабас, Маяк, Шапағат, Алмерек 170 минг аҳолини қамраб олган 10,8 миллиард тенгега янги магистрал ва тақсимловчи сув тармоқларининг қурилиши бошланади.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар