Алматида янги метро бекатлари қачон ишга тушади

None
None
ALMATY. Кazinform - Алматида 2022 йилнинг биринчи чораги охиригача иккита метро бекати – «Сариарқа» ва «Бауржан Момишули» ишга туширилади. Бу ҳақда Алмати ҳокими Бақитжан Сағинтаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Жорий йилнинг биринчи чораги якунига қадар «Сариарқа» ва «Бауржан Момишули» метро бекатларини ишга туширамиз. «Қалқаман» бекати қурилиши давом эттирилади», - деди Бақитжан Сағинтаев.

Айни пайтда янги станциялар 96 фоизга тайёр. Йўл Абай шоҳ кўчаси остида, Алтинсарин шоҳ кўчасидан Ясавий кўчасигача бўлган ғарбий йўналишда жойлашган.

«Сариарқа» бекати Family боғи ҳудудида, «Бауржан Момишули» бекати эса Абай шоҳ кўчасининг пастки қисмида, Момишули кўчасидан ғарбда жойлашган.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар