Алматида янги истироҳат боғи қурилиши бошланди

None
None
ALMATY. Kazinform – Мустақиллик байрами арафасида Алматида янги истироҳат боғи қурилиши бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг асосий вазифаларимиз – қулай шарт-шароитлар яратиш ва Алмати экологиясини яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат. Янги боғ Jasyl Almaty лойиҳаси доирасида барпо этиладиган шаҳар яшил зонасининг муҳим қисмига айланади», - деди Бақитжан Сағинтаев.

Янги боғнинг ташкил этилиши корпоратив ижтимоий масъулият доирасида йирик қурилиш компаниялари томонидан қўллаб-қувватланди. Паркнинг майдони 107,1 гектарни ташкил қилади. Алатау туманида, Б.Момишули кўчаси ғарбида жойлашган.

Биринчи босқичда 3,2 гектар майдонга камида 600 туп баргли дарахт, шу жумладан арча ва олхўри экилади.

Эслатиб ўтамиз, Алмати шаҳрида иккинчи йил Jasyl Almaty лойиҳаси дастури амалга оширилмоқда. Унда уч йил ичида 1 миллион туп дарахт экиш кўзда тутилган. Бугунги кунда шаҳарнинг барча ҳудудларида 530 минг тупдан ортиқ дарахт кўчатлари ўтқазилди.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар