Алматида янги автомобил заводи қурилади

None
ALMATY. Кazinform - Алмати саноат зонасида Chery, Chagan, Haval автомобилларини ишлаб чиқарадиган тўлиқ циклли мультибрендли завод қуриш режалаштирилган.

Компания автомобилларни фақат кичик ўлчамли усулда ишлаб чиқаради, кузовни пайвандлаш ва бўяш ишлари амалга оширилади. Бу борада Астана Моторс ва Хитой компаниялари ўртасида учта меморандум имзоланди. Бу ҳақда Қозоғистон машинасозлик ишлаб чиқарувчилари форуми доирасида ҚР ИИРВ Саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Олжас Сапарбеков маълум қилди, дея хабар беради Кazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Автомобилсозликни ривожлантириш масалаларига бағишланган сексия йиғилишида Олжас Сапарбеков соҳада амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳақида атрофлича ма]руза қилди. Бугунги кунда Кореянинг Yongsan компанияси билан Hyundai Аccent ва Hyudai Tucson русумли автомобиллар учун ўриндиқлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа ишлаб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, «МОТRЕХ» компанияси билан «Hyundai Тrans Кazakhstan» МЧЖ заводида ишлаб чиқарилган Hyundai Аccеnt, Hyundai Tucson, Hyundai Santa Fe, Hyundai Elantra русумли автомобиллар учун мулmтимедиа тизимларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Бу лойиҳалар ишлаб чиқарилаётган моделларда Қозоғистон таркиби улушини ва иш ўринлари сонини ошириш имконини беради.

Машинасозлик саноатнинг технологик жиҳатдан энг мураккаб тармоқларидан биридир. Машинасозлик соҳасида битта иш ўрни яратилса, бошқа турдош тармоқларда олтита иш ўрни яратилади. Саноатнинг муҳим соҳаларидан бири автомобилсозликдир.

«2010 йил якунларига кўра, автомобилсозлик барча машинасозлик тармоқларининг атиги 5 фоизини ташкил қилган. 2021 йил якунларига кўра, автомобилсозлик улуши 32,1 фоизгача ошган. Жорий йилнинг биринчи ярмида бу кўрсаткич 37,5 фоизга етди. Натижада қисқа вақт ичида автомобил ишлаб чиқарувчилар сони ортиб, мунтазам солиқ тушумларини таъминлайдиган тармоқ шаклланди», — деди Олжас Сапарбеков.

Спикер ўз сўзи якунида вазирлик фаолияти ишлаб чиқариш тармоқларини ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилганини таъкидлади.

«Тадбиркорлик кодекси доирасида автотранспорт воситаларини саноат йиғиш ва автомобил бутловчи қисмларини саноат йиғиш бўйича янгиланган шартномаларни жорий этиш режалаштирилган. Шунингдек, изоляцияни баҳолашнинг балл тизими жорий этилди, бу эса таклиф этилаётган имтиёзлардан самарали фойдаланиш ва уларни тақсимлаш имкониятига эга», — дейилади ҚР ИИРВ матбуот хизмати хабарида.


Сўнгги хабарлар