Алматида вазни 6 кг дан ортиқ қизалоқ дунёга келди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алматида вазни 6 кг дан ортиқ қизалоқ туғилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Чақалоқ №2 шаҳар туғруқхонасида туғилган. Туғруқхона ходимлари олдиндан тайёргарлик кўрди. Ваҳоланки, 6 кг 20 грамм бўлишини ўйламаганди.

«Биз боланинг вазни 6 кг дан ошишини кутмаган эдик. Ҳомиладорлик даврида ультратовуш текшируви боланинг вазни тўрт килограммдан ортиқ эканлигини кўрсатди. Бироқ, бу усул билан аниқ массани аниқлаш мумкин эмас. Чақалоқ кесарча кесиш амалиёти билан эмас, табиий йўл билан туғилди», - деди туғруқхона неонатология бўлими мудири Диляра Сиртланова.

Иккинчи фарзандини дунёга келтирган 23 ёшли онанинг саломатлиги ҳозир яхши. Она ва бола 29 кун давомида шифокор ва ҳамширалар назоратида бўлди.

«Бундай ҳолат нафақат туғруқхонамизда, балки шаҳарда ҳам кам учрайди. Айни пайтда она ва янги туғилган чақалоқнинг аҳволи барқарор, уларни уйига чиқардик», - деди шифокор.

Ўз навбатида боланинг онаси шифохона ходимларига миннатдорчилик билдирди.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар