Алматида уйлар ва хонадонлар тўналганлиги ҳақидаги хабарлар фейк - полиция

Фото: None
ALMATY. Kazinform - Алмати полицияси аҳолининг уйлари ва квартиралари тўналаётганлиги ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алмати полиция департаменти шаҳар аҳолисининг уйлари ва хонадонлари тўналганлиги, шунингдек «102» хизмати сигналларга жавоб бермаётганлиги ҳақидаги хабар ҳақиқатдан йироқлигини маълум қилади. Шаҳар ПД бошқармаси тезкор бошқарув маркази штат режимида ишламоқда. «102» пультига келиб тушган ҳар бир хабар билан ўз вақтида иш олиб борилади», - дейилади хабарда.

Полиция аҳолини ёлғон ахборотга ишонмасликка ва уни тарқатмасликка, фақат расмий маълумотларга ишонишга чақиради.

Таъкидлаб ўтамиз, Алматида терроризмга қарши махсус операция бошланган.

Махсус операция давомида шаҳар аэропорти мародерлардан тозаланган.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар