Алматида учинчи темир йўл вокзали қурилади

None
None
ALMATY. Кazinform – Алмати чеккасида Алмати-3 темир йўл вокзали қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Алмати ҳокими Ерболат Досаев шаҳарни 2025 йилгача ривожлантириш режаси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Шаҳар ва шаҳар атрофи ўртасидаги транспорт алоқаларини яхшилаш учун биз шаҳар чеккасидан шаҳардаги транспорт узелларига 30 та қўшимча йўналишни, Алмати-2 станциясидан Қонаев шаҳрига электропоезд қатновини йўлга қўямиз, Алмат- 3 темир йўл вокзали қурилишини бошлаймиз»

, - деди Ерболат Досаев.

Бундан ташқари, 2025 йилгача Қулжа шоссеси ва Боралдай-Шамалған автомобил йўли, 2030 йилгача Талғар тракти ва юқори Қаскелен йўли кенгайтирилишини айтди.

«Шаҳар ва Алмати вилояти ўртасидаги кундалик жамоат транспорти қатновлари сони ҳозирги 400 мингдан 2025 йилга бориб 500 мингга, 2030 йилгача эса 600 мингга етиши керак. Алмати агломерациясида жамоат транспортини ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳа идораси ташкил этилади»

, — деди у.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар