Алматида тожикистонлик уч нафар талаба интернет-фирибгарликда айбланди

None
None
ALMATY. Кazinform - Тожикистонлик уч нафар талаба интернет- фирибгарлик билан шуғуллангани фош этилди, деб хабар беради Кazinform Polisia.kzга таяниб.

Жиноий полиция томонидан аниқланган ёшлар Instagram ижтимоий тармоғида мавжуд бўлмаган қиммат мобил телефонларни сотиш билан шуғулланган.

«Мижозларни мобил қурилманинг нархи ўзига тортди. Бу бозор қийматидан анча паст. Улар сотувчиларнинг ниятига шубҳа қилишлари керак эди, аммо бунинг акси бўлди, арзон нархда телефон сотиб олмоқчи бўлганлар кўп эди. Бу савдони университетлардан бирининг уч нафар учинчи курс талабалари амалга оширган. Улар МХҚ департаменти ходимлари кўмагида Алмати вилояти, Қарасай тумани, Қаскелен шаҳрида қўлга олинди. Кибержиноятчилар мавжуд бўлмаган товарлар учун тўловни пул ўтказмалари орқали олишган», - деди Алмати шаҳар ПД криминал полиция бошқармаси бошлиғи Қуатбек Науатов.

Унинг сўзларига кўра, пулни олгач, гумонланувчилар фойдаланувчиларни блоклаб, аккаунтлари номини ўзгартирган. Бугунги кундаги зарар миқдори икки миллион тенгедан ошади. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Сўнгги хабарлар