Алматида террорчилик ва талончиликка алоқадорликда гумонланиб 508 нафар киши қўлга олинди

None
None
ALMATY. Кazinform - Алмати комендатураси шаҳардаги вазият ҳақида маълумот тарқатди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати комендатурасининг ахборот маркази маълумотларига кўра, қуйидаги ҳудудлар жиноятчилардан тозаланган:

Саин - Раимбек - Карьерная - Жандосов кўчалари ҳудуди, Aбай - Дўстлик - Aл-Форобий - Желтоқсан кўчалари ҳудуди.

Aуезов, Алатау ва Медеу туманларида тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Терроризм, талончилик ва бошқа жиноятларнинг 508 нафар иштирокчиси қўлга олинди. 22 дона ўқотар қурол ва 1412 дона ўқ-дорилар мусодара қилинди.

Назорат пунктларида 56 та киши ва 9 та автомашина ушланган.

«102» бошқарув пультига 1021 та хабар келиб тушди.

Комендатуранинг cаll-марказига фуқаролардан тезкорлик билан ҳаракат қилишга чақирувчи 525 сигнал тушди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар