Алматида телетиббиёт маркази коронавирус билан касалланган беморларга кеча-кундуз ёрдам беради

None
None
ALMATY. Kazinform – Шаҳар ҳокими Бақитжан Сағинтаев тиббий ёрдам сифати ва мавжудлигини ошириш учун бир қатор ташкил этилган соғлиқни сақлаш муассасаларида бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мегаполис ҳокими Instagramдаги саҳифасида телетиббиёт марказида, оилавий тиббиёт амбулаториясида ва давлат-хусусий шериклик доирасида очилган реабилитация марказига ташриф буюрганини айтди.

«КВИга қарши курашнинг энг муҳим вазифаларидан бири бу телетиббиёт марказини яратиш эди. Мен янги ташкил этилган ноёб марказга ташриф буюрдим. Бу жой пандемия пайтида хавфли эпидемияга чалинган беморларга масофадан туриб ёрдам беради», - деб ёзган Бақитжан Сағинтаев.


Унга кўра, 52 та махсус ўқитилган шифокорлар амбулатория шароитида даволанаётган беморларнинг аҳволини туну кун аудио ёки видеоалоқа орқали кузатиб, уларга маслаҳатлар беришмоқда.


Бугунги кунда 816 киши уйда даволанмоқда. Ўтган йилнинг 1 ноябридан буён уйлар карантини остида бўлган 3,7 минг киши масофадан туриб кузатилган.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар