Алматида тартибсизликлар пайтида хусусий уйларга ҳужум қилган қуролли гуруҳ қўлга олинди

Фото: None
ALMATY. Кazinform - Алмати полицияси хусусий уйларга ҳужум қилган жиноий гуруҳни қўлга олди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Алмати полиция департаменти маълумотларига кўра, қўлга олинганлар 29 ёшдан 36 ёшгача бўлган 4 нафар эркакдир. Маълум бўлишича, улар Алмати вилояти аҳолисидир. Ҳар иккиси ҳам муқаддам талончилик ва ўғирлик жиноятлари учун судланган.

«5 январдан 6 январга ўтар кечаси тартибсизликлар вақтида жиноятчилар хусусий қўриқлаш ташкилотлари ходимларига бир неча бор ҳужум қилиб, хизмат қуролларини тортиб олган. Шундан сўнг улар хусусий уйларга бостириб кириб, уй эгаларини автомат ва бошқа ўқотар қуроллар билан қўрқитган, шахсий мулки ва иккита автомашинасини тортиб олган. Бу жиноятларни очишга шаҳар криминал полиция департаменти ходимлари ёрдам берди», — деди Медеу тумани полиция департаменти бошлиғи Даурен Ўтебаев.

Гумонланувчилар қўлга олинди.

Полиция маълумотларига кўра, ашёвий далиллар, жумладан, қўриқчилардан олинган қуроллар олиб қўйилган ва Жиноят кодексининг 192 ва 291-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Қўлга олинганларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар