Алматида тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга 42 миллиард тенгедан ортиқ маблағ ажратилди

None
None
ALMATY. Kazinform - Жорий йилда Алматида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга 42,2 миллиард тенге ажратилди, умумий қиймати 8,3 миллиард тенге бўлган 110 дан ортиқ лойиҳа маъқулланди, дея хабар беради Кazinform шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига таяниб.

Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш «Бизнеснинг йўл харитаси-2025», «Оддий нарсалар иқтисодиёти», АСМ, «Алмати бизнес-2025», «Алмати бизнеси» давлат ва ҳудудий дастурлари доирасида амалга оширилмоқда.

Январ ойидаги тартибсизликлардан зарар кўрган кичик ва ўрта бизнес субъектларини молиявий бўлмаган қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари сифатида кредитлар бўйича тўловларни кечиктириш, йирик савдо объектларида ижара ҳақини тўлашда чегирмалар белгиланди, коммунал объектларда ижара ҳақи ундириш маълум муддатга бекор қилинди.

«Алмати бизнес-2025» шаҳар дастурига бир қатор ўзгартиришлар киритилди. Зарар кўрган тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш нуқтаи назаридан, гаров таъминоти етарли бўлмаган тақдирда, 12 ойгача бўлган муддатга 10 миллион тенгегача бўлган йиллик 2% ставкада янги кредит маҳсулоти жорий этилди, гаров таъминоти етарли бўлмаган тақдирда Алмати ИТК томонидан қисман кафолатланган. Гаровсиз кредитлаш бўйича ставка 24 ойгача бўлган муддатга, 6 миллион тенгегача, 12 фоиздан 9 фоизга пасайтирилди. Almaty Finanse ва Almaty МКТ мавжуд қарздорлари учун асосий қарзни тўлашни кечиктириш ва жарима ва пенялардан 180 кунгача озод қилиш тақдим этилди. Ушбу қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш учун маҳаллий бюджетдан 6,3 миллиард тенге маблағ ажратилди.

Ижтимоий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2021-2022 йилларда Алмати ИТК томонидан 131 миллион тенгелик инвестициялар билан 9 та лойиҳа амалга оширилиб, 72 та иш ўрни яратилди.

Алматида тадбиркорлар учун кичик саноат парклари ҳам фаол ривожланмоқда. Бугунги кунга қадар 4 миллиард тенге сармоя ҳисобидан 8 та саноат парки барпо этилиб, 670 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Саноат паркларида озиқ-овқат, енгил, мебел, қурилиш саноатига оид 53 корхона ишга туширилди. Алмати шаҳридаги саноат зонаси ҳудудида умумий майдони 76,5 минг квадрат метр бўлган яна 12 та янги саноат парки барпо этилиб, 2100 дан ортиқ иш ўрни яратилмоқда. Инвестициялар ҳажми 8,6 млрд тенгени ташки қилади.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш мақсадида «Бир дарча» тамойили бўйича маслаҳатлар берувчи Qolday тадбиркорлик маркази фаолият юритмоқда. Йил бошидан буён 28,3 мингдан ортиқ маслаҳатлар берилди, 500 та бизнес-режа/лойиҳа ишлаб чиқилди, 475 миллион тенгелик 17 та лойиҳа қўллаб-қувватланди, 219 та рухсатномалар олинди, 2589 нафар тингловчи ўқув курсларини тамомлади.

Жорий йилнинг дастлабки уч ойи якунларига кўра, Алмати шаҳрида фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 10,5 фоизга ўсиш билан 217 822 тани ташкил этди.


Сўнгги хабарлар