Алматида тадбиркорларга 6 фоизли имтиёзли кредит бериляпти

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳар маъмурияти «Даму» тадбиркорликни ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) имтиёзли кредитлаш шартларини яхшилайдиган Almaty Business минтақавий дастурига қатор ўзгартиришлар киритди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Номи Jana Business деб ўзгартирилган дастурда Алмати шаҳрида рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган кичик ва ўрта бизнес субъектлари иштирок этиши мумкин.

Дастурнинг янгиланган шартларига мувофиқ, имтиёзли кредитлар бўйича максимал ставка 7 фоиздан 6 фоизга туширилди. Кредитнинг максимал миқдори 100 миллион тенге, кредит муддати етти йилгача.

Jana Business дастурининг яна бир янгилиги саноат парки субъектларига йиллик 6 фоизли, 500 миллион тенгегача бўлган миқдорда, етти йилгача бўлган муддатга кредит олиш имкониятини тақдим этиш бўлди.

Савдо операциялари самарадорлигини ошириш мақсадида Jana Business дастури факторинг операцияларини йиллик 8,5% ставкада молиялаштириш имкониятини назарда тутади.

Almaty Business минтақавий дастури 2019 йилдан бери амалга оширилмоқда. Уни амалга ошириш давомида Алмати шаҳрида 27,3 миллиард тенгелик 211 лойиҳа молиялаштирилди, 1340 та иш ўрни яратилди, 26,6 миллиард тенге солиқ тушумлари таъминланди.

Сўнгги хабарлар