Алматида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун рақамли хизмат ишга туширилди

None
ALMATY. Kazinform – Энди смартфон камерасини QR-кодга қаратиб, тадбиркорлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида тезкор равишда шаҳар прокуратурасига хабар юбориш мумкин. Бу ҳақда Алмати шаҳар прокуратураси маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Алмати прокуратураси матбуот хизмати хабар беришича, шаҳар прокуратураси ва «Атамекен» тадбиркорлар палатаси рақамли хизматни ишлаб чиқди. У орқали тадбиркорлар бизнес соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисида билдиришнома ва мобиль гуруҳга онлайн сўровлар қолдиришлари мумкин.

«Тадбиркорлик соҳасида бузилиш туғрисидаги хабар зудлик билан ҳаракат қилиш учун мобиль гуруҳга етиб боради. Бу тадбиркорларга бузилган ҳуқуқларини тезда тиклаш имконини беради. Жараённи рақамлаштириш тадбиркорлик субъектларининг вақтини тежайди ва уларнинг ҳуқуқлари бузилишига тезкорлик билан жавоб қайтариш имконини беради», — дея хабар берди Алмати шаҳар прокуратураси матбуот хизмати.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар