Алматида саноат объектлари ишга туширилмоқда

None
None
ALMATY. Кazinform - Алматида саноат объектлари қайта тикланмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Алматини одатий ҳаётга қайтариш бўйича шаҳар штабининг маълумотларига кўра, шаҳардаги 120 та корхонадан 76 таси ишламоқда.

11-19 январ кунлари 44 та корхона ишга туширилиши режалаштирилган. Хусусан, озиқ-овқат саноатида – 21 та корхонадан 18 таси, қурилиш индустриясида – 20 та корхонадан 10 таси, машинасозликда – 14 та корхонадан 7 таси, ичимлик саноатида – 12 та корхонадан 9 таси, кимё саноатида – 10 та корхонадан 3 таси, мебел саноатида 8 та корхонадан 3 таси, фармацевтикада 8 та корхонадан 6 таси, металлургияда 8 та корхонадан 7 таси, қоғоз ишлаб чиқаришда 7 та корхонадан 6 таси, енгил саноатда 6 та корхонадан 4 таси , полиграфияда 6 та корхонадан 3 таси ишга туширилади.

Деструктив шахсларнинг ҳаракатларидан 2 та корхона – «БРБ АПК» МЧЖ ва «Либелла Боттлерс» жабр кўрган, етказилган зарар ҳисобланмоқда.

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар