Алматида Россия Миллий ядровий тадқиқотлар университетининг филиали очилди

None
ALMATY. Кazinfotrm – Алматидаги Ал-Форобий номидаги Қозоқ Миллий университетида «Москва муҳандислик-физика институти» Миллий ядровий тадқиқотлар университетининг филиали очилди, деб хабар беради Кazinform мухбири ҚазМУ матбуот хизматига таяниб.

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек, Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Наталья Бочарова, «МИФИ» Миллий ядровий тадқиқот университети ректори Владимир Шевченко, ҚР Энергетика вазирлиги Ядро физика институти директори Саябек Сахиев, «Қазатомпром» ва «Росатом» компаниялари вакиллари, олий ўқув муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

Қўшма лойиҳа Президент Қасим-Жомарт Тоқаев томонидан илгари сурилган Россиянинг илғор техник олий таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш бўйича стратегик вазифани амалга ошириш доирасида амалга оширилмоқда.

«Умид қиламизки, МИФИ билан ҳамкорлик амалий фанлар соҳасидаги ҳамкорликнинг янги ривожланиш нуқтаси бўлади. Филиалнинг ташкил этилиши мамлакатимизда атом энергетикаси ривожига янги туртки бўлиб, соҳани «Атом энергетикаси ва технологиялари», «Информатика ва ҳисоблаш техникаси» йўналишлари бўйича малакали кадрлар билан таъминлайди. «МИФИ МЯТИ» филиалини кичик лойиҳадан муҳим, йирик, минтақавий, давлатлараро ишлаб чиқариш марказига айлантириш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз, – деди ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек ўз табрик сўзида.

Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазири ўринбосари Наталья Бочарова бу Россия олий таълим муассасаларининг Қозоғистондаги биринчи филиали ва флагмани эканлигини таъкидлади.

«Лойиҳа мисли кўрилмаган қисқа вақт ичида амалга оширилди. Хорижда техник олий таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш жуда қийин, шунинг учун «МИФИ» Миллий ядровий тадқиқот университети ректори Владимир Шевченко ва Ал-Форобий номидаги ҚазМУ ректори Жансейит Туймебаевга филиални очишдаги катта меҳнатлари учун чин дилдан миннатдорчилик билдираман», - деди вазир ўринбосари.

Учрашув якунида иштирокчилар Ал-Форобий номидаги КазМУ негизида очилган «МИФИ» Миллий тадқиқот ядро университети филиалининг эсдалик нишонига имзо чекдилар. Фахрий меҳмонлар университетнинг физика-техника факультетида ҳам бўлиб, янги филиалнинг аудиториясига ташриф буюришди.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар