Алматида Qaisar ҳарбий-ватанпарварлик лойиҳаси ишга туширилди

None
ALMATY. Кazinform – Минтақавий коммуникациялар хизмати майдонида Алмати шаҳар «Ёшлар руҳи» ёшлар қаноти раиси Акежан Кенесов партия лойиҳалари ҳақида гапирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Маърузачининг сўзларига кўра, Qaisar ҳарбий-ватанпарварлик лойиҳаси жорий йилда илк бор йўлга қўйилган. Унинг доирасида икки юздан ортиқ мактаб ўқувчилари жисмоний тайёргарлик бўйича тест синовларидан ўтди. «Бугун мегаполиснинг ҳар бир туманида фаол ёшлар меҳнат қилмоқда. «Ёшлар руҳи»да 4000 дан ортиқ киши бор. Январ воқеалари чоғида партия аъзолари 800 га яқин оилага озиқ-овқат саватларини етказиб беришга кўмаклашган. Ҳар куни 2000 нафар ўқувчи иссиқ овқат билан таъминланди. 290 нафар аҳоли хонадонига дори-дармон етказиб берилди. Бундан ташқари, 660 нафар фуқарога ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатилди», - дейди Акежан Кенесов.

«Ёшлар руҳи» фаоллари томонидан Ғалаба байрами арафасида «Фахрийларни эъзозлайлик» акцияси ташкил этилганини таъкидлади. Тадбирга Алмати шаҳридан 20 нафар ёлғиз пенсионерлар киритилган.

ТаzaLike лойиҳаси доирасида 15 та шанбалик ўтказилди. «Ёшлар қаноти томонидан Алмати шаҳар маслиҳати депутатлари билан мунтазам учрашувлар ўтказиб келинмоқда, Ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича вилоят жамоат кенгашининг Алмати шаҳридаги ёш депутатлар корпуси билан биргаликда 5 марта сайёр йиғилиш ўтказилиб, талабалар турар жойлари қурилиши мониторинги олиб борилди», - деди.

Статистик маълумотларга кўра, Алматида 14-35 ёшли ёшлар сони 701 минг нафарни ташкил қилади.


Сўнгги хабарлар