Алматида Pfizer вакцина билан 24 минг ўқувчи ва 1,8 минг ҳомиладор аёллар эмланди

Фото: None
ALMATY. Kazinform – Алматида бир кун ичида 1298 киши коронавирусга қарши эмланди. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йилнинг 1 февралидан жорий йилнинг 16 январига қадар шаҳарда 1 087 017 нафар киши биринчи компонент билан, 1 035 121 нафар киши иккинчи компонент билан эмланди. Улардан 123 538 нафари 60 ёшдан ошганлардир», - дейилади бошқармада.

Бугунги кунга қадар Pfizer вакцинаси билан 33510 киши эмланган. Уларнинг 1842 нафарини ҳомиладор аёллар, 6 908 нафарини эмизикли оналар, 24 760 нафарини ўсмирлар ташкил этади. Ревакцинасиядан 83 815 нафар шаҳар аҳолиси ўтди.

«Бугунги кунда шаҳардаги тиббиёт ташкилотларида 119 та эмлаш пункти фаолият кўрсатмоқда. 140 та эмлаш бригадаларига 522 нафар тиббиёт ходими жалб этилди», - дейилади шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.


Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар