Валюталар курси:
    usd/kzt 429.57 eur/kzt 447.35

    rub/kzt 6.94 cny/kzt 63.23
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Алматида оммавий тартибсизликлар вақтида одамларга қурол тарқатганлар қўлга олинди

20 Январь 16:32

ALMATY. Кazinform - Алматида тартибсизликлар иштирокчиларига қурол тарқатганлар қўлга олинди. Улар 19-20 ёшли йигитлар бўлиб чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Тартибсизликлар вақтида гумондорлар қурол дўконидан қурол олиб, Республика майдонига йиғилганларга тарқата бошлаган.

Операция давомида криминал полиция ходимлари гумонланувчиларнинг шахсини аниқлади.

«Улар шаҳардаги бозорлардан бирида ушланган. Айбланувчилар ҳозирда ҳибсда. Уларнинг бошқа жиноятларга алоқаси бор-йўқлигини албатта текширамиз», — деди Алмати шаҳар полиция департаменти бошлиғи ўринбосари Берик Абилбеков.

Қайд этиш керакки, йиғилганларга қурол тарқатиш пайти гувоҳлар томонидан ёзиб олинган. Кейинроқ видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

«Биз қурол дўконига ҳужум қилдик. Бизни шундай қилишга мажбурлаган бир гуруҳ одамлар бор эди. Кейин ўғирланган қуролларнинг ярмини олиб, автоматларини силкитиб туришди. Мен оқ рангли Lexus ҳайдаб кетаётган эдим», - деди биринчи гумонланувчи.


«Булар противогаз, автомат ва пичоқ таққан одамлардир. Дарҳол қуролни олиб чиқишни буюрдилар. Биз қўрқувдан шундай қилдик, бу одамлар бизга босим ўтказишди. Қандай қилиб автоматли одамлардан қўрқмаслик керак? - деди иккинчиси.

Учинчисининг сўзларига кўра, у машинада шаҳар бўйлаб, қурол дўконига борганларида талон-тарож қилинган экан.

Уларга қуролларни машиналарига ортиб, майдонга олиб чиқиш буюрилган.

«Полиция гуруҳ координатори шахси ва ҳибсга олинганларнинг асл мақсадини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги ҳолат юзасидан республика Жиноят кодексининг бир қанча моддалари билан судга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади полиция хабарида.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар