Алматида ноқонуний сақланган қуролларни қабул қилиш бошланди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида ноқонуний сақланаётган қуролларни қабул қилиш бошланди. Бу ҳақда шаҳар полиция бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, ноқонуний қурол сақлаган фуқароларга уларни ўз ихтиёри билан энг яқин ички ишлар бўлимига топшириш имконияти берилган.

Шу билан бирга, Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 287-моддасига мувофиқ, қурол ва ўқ-дориларни топширган шахслар жиноий жавобгарликдан озод қилинади.

«Ўғирланган қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва махсус техникалар ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, «102» бошқарув пултига қўнғироқ қилинг. Анонимлик кафолатланади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Айтиш жоизки, ноқонуний сақланаётган қурол-яроғ ва ўқ-дориларни ихтиёрий равишда топширмаган фуқаролар аниқланган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилади.

Саволларни қуйидаги телефон рақамларига йўллаш мумкин: 8-747-333-91-60, 8-777-346-44-77.

Муаллиф: Гулзат Сахова

Сўнгги хабарлар