Алматида «Наврўз» байрами шарафига дрон-шоу намойиш этилди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алмати аҳолисини Наврўз байрами билан ғайриоддий тарзда - дронлар орқали табриклашди. Мегаполиснинг оқшом осмонида гуллаб-яшнаётган гул, Қозоғистон харитаси ва «шанырак» кўриш мумкин бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

22 март куни Республика саройи олдидаги майдондан 300 та дрон учирилди. «Алмати сиз билан», «Наврўз муборак бўлсин!», «Сизга ёқди ми, Илон Маск», шунингдек, «шанырак», Қозоғистон харитаси, очилаётган гулни осмондаги ёзувларни кўриш мумкин эди. Аҳоли ноодатий шоуни турли нуқталардан видеога олиб, ижтимоий тармоқларда бўлишди.

Шоу ташкилотчисининг маълумотига кўра, осмонга 300 дрон учирилган, бу Қозоғистондаги биринчи дронлар шоуси.

«Биз қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табрикламоқчи эдик, аммо пандемия ва локдаун шароитида уни амалга ошириш осон бўлмади. Шунинг учун, кечқурун осмонда шаҳар аҳолиси деразаларидан кўринадиган ва бошқаларга ижтимоий тармоқларда ва Youtubeда жонли эфирда кўринадиган ёрқин шоуни намойиш этиш ғоя туғилди», - дейди Қозоғистондаги уяли алоқа операторининг маркетинг бўйича директори Максим Цвиков.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар