Алматида метро тармоғини кенгайтиришни давом эттириш керак - Давлат раҳбари

None
ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Алмати шаҳри жамоатчилиги билан учрашувда жамоат транспорти соҳасидаги камчиликларни айтиб ўтди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Ҳозирда Алматида йўловчи ташишнинг асосий улуши автобус ва троллейбусларга тегишли. Қолаверса, маршрутлар тармоғи етарли даражада самарали ташкил этилмаган», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Шу муносабат билан Президент аксарият шаҳар йўналишлари жуда узун, шаҳар ва шаҳар атрофидаги жамоат транспортлари бир-бири билан алоқаси суст, ташиш учун қулай транспорт узеллари мавжуд эмаслигини таъкидлади.

«Биз бу вазиятни имкон қадар тезроқ ўзгартиришимиз керак. Жамоат транспортининг жозибадорлигини изчил ошириш, шу билан бирга шахсий транспорт воситаларидан фойдаланишни қисқартиришни рағбатлантириш керак. Шу билан бирга, метро линиясини кенгайтиришни давом эттириш зарур», - деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Президент таъкидлаганидек, мактаб ва боғчаларга автомобилларда тўсиқсиз кириш масаласига эътибор қаратиш лозим. Чунки эрталаб, тушдан кейин ва кечки пайт шаҳар йўлларида юзага келадиган тирбандликларга ҳам айтиб ўтилган объектларга борадиганлар таъсир кўрсатади.

«Умуман олганда, йўл-транспорт соҳасидаги муаммоларни аниқлаш ва самарали ечимларни ишлаб чиқиш учун резидентлар ва мустақил экспертларни фаол жалб этиш зарур. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳам шаҳарда ҳаёт сифатининг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ижобий тенденцияларга қарамай, йўл-транспорт ҳодисалари ҳали ҳам кенг тарқалган. Бу ўта муҳим муаммони ҳал этиш учун комплекс чора-тадбирлар кўриш зарур. Одамлар бизнинг асосий бойлигимиздир», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар