Алматида машҳур Олтин Ўрда бозори олдидаги йўлни таъмирлаш ишлари 95 фоиз якунланди

None
ASTANA. Kazinform - «Олтин Ўрда» бозори яқинидаги Алмати-Бишкек участкасида йўлни кенгайтириш бўйича капитал таъмирлаш ишларининг 95 фоизи бажарилди. Бу ҳақда «ҚазАвтоЖол» бошқаруви раиси Мейрхат Қасимбаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Ҳозирги кунда «Олтин Ўрда» лойиҳаси 95 фоизга бажарилган. Асосий йўналишлар бўйича барча ишлар бажарилди. Йўл йўлаклари 8 тадан 10 полосага кенгайтирилди. Бундан ташқари, асосий магистрал йўл ўтказгич, «тақа» йўл ўтказгичи, Ақсай дарёси устидаги кўприк қурилиши якунланди. Йўл бўйлаб чироқлар ўрнатилди. Пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида учта пиёдалар ўтиш жойи қурилди. Пудратчи ташкилот томонидан шағал мастикли асфалт-бетон қопламанинг устки қатламини ётқизиш, тўсиқлар ва йўл белгилари ўрнатиш, йўл белгиларини чизиш ишлари ниҳоясига етказилди»

, — деди Мейрхат Қасимбоев.

Муаллиф: Думан Арғингелди

Сўнгги хабарлар