+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Алматида логистика бозорига бағишланган кўргазма ўтказилмоқда

13 Октябрь 12:41
Баҳам кўринг:
Алматида логистика бозорига бағишланган кўргазма ўтказилмоқда

ALMATY. Kazinform - Логистика бозорига бағишланган кўргазмада Озарбайжон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Латвия, Литва, Россия ва Украинадан 70 дан ортиқ компания иштирок этмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Алмати шаҳрида тўрт кун ичида 833 киши ревакцинациядан ўтди Алмати шаҳрида Х Фуқаролик форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди Алматида 122 мингдан ортиқ кексалар коронавирусга қарши эмланди

Кўргазмада Латвия ва Эстония миллий стендлари намойиш этилди, унда компания вакиллари Қозоғистоннинг потенциал шериклари учун ўз хизматлари, янги ускуналари ва инновацион технологияларини намойиш этишди.

Кўргазма экспедиторлик компаниялари ва автотранспорт эгалари билан тўғридан -тўғри алоқалар орқали ҳар қандай тижорат юкини етказиб беришни оптималлаштириш, транспорт -логистика занжирларини яратиш учун ишончли шериклар топиш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка эришиш имконини беради.

Шунингдек, «Транспорт ва логистика бозори» халқаро конференцияси ҳам ўтказилмоқда.

Тадбирнинг стратегик сессиясида «Транспорт сектори. Пандемия ҳолатида қайта юклаш» мавзуси кўтарилади.

Кўргазма 13-15 октябр оралиғида бўлиб ўтади.

Муаллиф: Aлма Муқанова



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив