+7 (701) 759 90 19
USD 419.54 EUR 509.2
RUB 5.72 CNY 64.81
Янгиликлар

Алматида КВИ юқтириш кўрсаткичи 7 баравар ошди

27 Ноябрь 15:23
Баҳам кўринг:
Алматида КВИ юқтириш кўрсаткичи 7 баравар ошди

ALMATY. Kazinform – 26 ноябрь ҳолатига кўра Алматида 1 минг 122 кишига коронавирус ташхиси қўйилган. Бу ҳақда Алмати шаҳар Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи, шаҳарнинг бош давлат санитария шифокори Жандарбек Бекшин маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Россияда коронавирусга қарши оммавий эмлаш бошланади Коронавирус: Қозоғистоннинг 4 вилояти ва 1 шаҳри «қизил» зонада Бельгияда коронавируснинг «британ» штамми тарқалмоқда

«Алматида коронавирус юқтиришнинг ўсиши октябрда бошланган. Ушбу ойда 366 бемор рўйхатга олинган, бу сентябрь ойига нисбатан 2,2 баравар кўп (165 ҳолат). Ноябрь ойида касалланганлар сони сентябрга нисбатан 7 баравар кўпдир», - деди бош санитария шифокори.

Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Алматида коронавируснинг ўсиш суръати бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Алмати шаҳарнинг Бош давлат санитария врачи томонидан 26 октябрда №64 ва 9 ноябрда №65 қабул қилинган чекловлар давом этмоқда.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив