Алматида ҚР Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган фотокўргазма очилди
20 Декабрь 20:32

Алматида ҚР Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган фотокўргазма очилди

ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳридаги ҚР Миллий кутубхонасида «Мустақиллик тарихидан сараланганлар» фотокўргазмаси очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кўргазмада мамлакатнинг энг яхши фотомухбирлари, шу жумладан, Kazinform фотомухбири Александр Павскийнинг тарихий воқеалар, миллий анъаналар, мустақилликка эришганидан сўнг Қозоғистон ҳудудларидаги ҳаётга эътибор қаратган асарлари ўрин олган.

«Тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад суверен давлат ҳаётининг ўттиз йиллик фаолияти давомида фотографлар нигоҳида бўлиб келган давлат, ижтимоий, сиёсий ва маънавий аҳамиятга эга бўлган лаҳзалар ва воқеаларни келажак авлодларга етказишдан иборат», - дейилади Миллий кутубхона хабарида.


Янгиликлар

Архив