Алматида ковид касалхоналаридаги ўринлар сони кўпайди

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида коронавирусга чалинган 1350 нафар бемор даволанмоқда. Бу ҳақда шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

20 январ ҳолатига кўра, шаҳарда бир кунда 2057 киши коронавирусга чалинган. Даволаниб чиққанлар сони 141 нафарни, келип тушганлар сони 253 нафарни ташкил этди.

«Юқумли касалликлар шифохоналарида 1350 нафар бемор бор. Улардан 187 нафари даволанмоқда. Ўринлар сони 3310 тага кўпайди», - дейилади Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, реанимация бўлимида - 71 бемор даволанмоқда. 12 нафар бемор эса сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Ноинвазив сунъий нафас олиш усулида 25 киши даволанишни давом эттирмоқда. High flowда 8 та аппарат ишламоқда.

Тез тиббий ёрдам ёрдам кўрсатувчи мобил бригадалари ва Телемедицина марказининг амбулатор назоратида 10185 нафар бемор мавжуд. Уларнинг 9644 нафарида аломатлари бор ва 541 кишида коронавирус аломатлари йўқ.


Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар