Алматида коронавируснинг «цербер» штамми аниқланмади

None
ALMATY. Кazinform - Мегаполисда коронавируснинг «цербер» штамми аниқланмади. Бу ҳақда шаҳар санитария-эпидемиология назорати бошқармаси бошлиғи ўринбосари Асел Қалиқова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистонда коронавируснинг «цербер» штамми аниқланди ва бу ҳақда хабар берилди. Ҳозирги вақтда янги штамм намунаси секвестрлаш жараёнида. Яъни, бугунги кунда Алматида бу штамм аниқланмаган», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, «цербер» омикрон штаммининг бир вариантидир.

«Штамм тез ўтиши билан ажралиб туради, аммо бу жуда хавфли эмас. Асосий аломатлар - иситма, қуруқ йўтал, томоқ оғриғи, чарчоқ, бурун тиқилиши, бош оғриғи, бўғим ва мушак оғриғи. Яъни, аввалги турдаги коронавируснинг барча белгилари мавжуд. Яна бир нарсани айтиб ўтиш керакки,»цербер«штамми ҳидни йўқотиши мумкин, - деди у.

Муаллиф: Алма Муқанова

Сўнгги хабарлар