Алматида коронавирус юқтирганлар сони икки бараварга ошди

Фото: None
ALMATY. Kazinform - Алматида коронавирус юқтирганлар сони икки бараварга ошди. Бу ҳақда аппарат йиғилишида Алмати шаҳар ҳокими ўринбосари Ержан Бабақумаров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Алматида эпидемиологик вазият жиддийлашмоқда. Шаҳар «сариқ» зонада жойлашган. Аҳолининг ҳафталик касалланиш даражаси икки баравар ошди. Прогнозларга кўра, мегаполисда эпидемиянинг навбатдаги тўлқини бошланган.

Аппарат йиғилишида таъкидланганидек, 6 январ куни тўлиқ геномик секвенсия натижалари олинди: ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига юборилган 96 та намунадан 8 та намунада «омикрон» штамми топилди, улардан 7 таси Алматидан келтирилди. Коронавируснинг «дельта» штамми ҳали ҳам фаол айланишда. Намуналарнинг 71 фоизида, «дельта-плус» - 16 фоизида, бошқа штаммларда - 4,7 фоизида аниқланган.

«Алмати шаҳрида «омикрон» штаммининг айналиши 20 ёшдан 39 ёшгача бўлганлар орасида юқтирганларнинг улуши 16,4 фоизни (27,7 фоиздан 44,1 фоизгача), шунингдек, 15-19 ёшдаги ўсмирлар орасида 1,1 фоизни (4,2% дан 5,3% гача) ташкил этади. Бошқа контингентларда (60 ва ундан катта ёшдагилар орасида - 8,6 фоизга, 40 ёшдан 59 ёшгача - 2,5 фоизга, 14 ёшгача - 4,7 фоизга ва 1 ёшгача бўлган болалар ўртасида - 0,3 фоизга) пасайиш қайд этилди», - деди Ержан Бабақумаров.

Ержан Бабақумаров шаҳарда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш давом этаётганини айтди. Бугунги кунга қадар биринчи компонентни 1 077 896 киши, икки компонентни эса 1 028 180 киши олган. Ревакцинация - 69 018 кишига ўтказилди.


Муаллиф: Алма Муқанова.


Сўнгги хабарлар