Алматида Корея маданияти фестивали бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN.Kazinform – 15-16 октябр кунлари Алмати шаҳридаги Республика саройида корея маданияти фестивали бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Корея Республикаси элчихонаси Корея маданияти маркази матбуот хизмати хабар берди.

Тадбир Қозоғистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.

«Тадбир қозоғистонликларнинг Кореяга бўлган қизиқишини оширади. Фестивал доирасида корея халқининг урф-одатлари ва маданияти билан қизиққан Алмати аҳолиси ва меҳмонлар учун турли концерт дастурлари намойиш этилади», - деди Корея маданий маркази директори Ли Херан.

Унинг сўзларига кўра, худди шундай тадбир ўтган ҳафта Нур-Султанда бўлиб ўтган. «Алмати шаҳридаги корея маданияти фестивали 15 ва 16 октябр кунлари Республика саройида бўлиб ўтади.

15 октябр куни, 19:00 да Корея мусиқали комедия театрида анъанавий корея санъати концерти, 16 октябрда эса «ICU» ва «N. CUS» каби K-POP гуруҳлари чиқиш қилади», -деди марказ директори.


Сўнгги хабарлар