Алматида қор ёғди

None
None
ALMATY. Kazinform – Бугун, апрель ойининг биринчи кунида, шаҳар аҳолиси учун кутилмаган тарзда Алматида қор ёғди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Нур-Султан аҳолиси илиқликдан мамнун бўлса, қиш яна Алматига қайтди. Қозоғистон шимолида апрель ойидаги қор билан ҳеч кимни ажаблантирмайсиз, аммо мамлакат жанубида бу ғайриоддий ҳодиса.

Шу кунларда Алмати ўзгарган. Ёғаётган қорни шаҳарнинг турли жойларида кузатиш мумкин.

Сўнгги хабарлар