Алматида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади

None
ALMATY. Kazinform – Алмати шаҳрида 8-9 октябр кунлари Шевченко кўчаси бўйлаб «Илм ўрдаси» археология музейи олдида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати вилояти ишлаб чиқарувчилари иштирокидаги қишлоқ хўжалиги ярмаркасига 320 тоннадан ортиқ озиқ-овқат етказиб берилади.

Алмати аҳолиси ва меҳмонларига 50 турдаги маҳсулотлар таклиф этилмоқда. Хусусан, 40 тонна гўшт, 15 тонна сут маҳсулотлари, 160 тонна сабзавот, 13 тонна балиқ, 92 тонна бошқа маҳсулотлар мавжуд.

Ярмаркада таклиф этилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи бозор нархидан 8-20 фоизга арзон.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар