Алматида қишки Олимпиада совриндори номидаги стипендия таъсис этилди

None
None
АЛМАТИ. Kazinform – Алматида қишки Олимпиада совриндори Денис Тен номидаги махсус стипендия таъсис этилди. Қозоғистон-Британия техника университети ушбу стипендияни ўқишда ва спортда яхши натижаларга эришган уч нафар талабага беради, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Таъкидлаш жоизки, мархум спортчи ушбу ОТМ магистратурасини тамомлаган эди. Унинг номини абадийлаштириш мақсадида университет ректорати ана шундай ташаббус билдирди.

Тантанали маросимга спортчининг онаси Оксана Тен чақирилди.

«Таълим мусассасининг раҳбарияти истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш учун ўз ҳисобидан стипендия бериш ташаббуси билан чиққанлиги қувонарлидир. Денис ҳам шунинг армонида кетди. Ушбу тадбирлар спортчи ёшларни ривожлантиришда жуда катта ёрдам беради. Биз ҳам Қозоғистонда фигурали учиш спортини ривожлантиришга оз бўлса ҳам ҳисса қўшиб келмоқдамиз. Яқиндагина І Халқаро турнирни ўтказдик», - деди Оксана Тен.

Эслатиб ўтамиз, фигурали учиш бўйқича Сочи Олимпиадаси бронза медали соҳиби Денис Тен 2018 йил 19 июл куни жиноятчилар қўлидан ҳалок бўлган эди. Спортчи машинасининг кўзгусини ўғирламоқчи бўлган икки нафар жиноятчи унинг оёғига пичоқ санчади. Оғир аҳволда касалхонага олиб борилган спортчи кўп қон йўқотганлиги туфайли бирнеча соатдан сўнг вафот этди.

Муаллиф: Гулмира Ғосманали

Сўнгги хабарлар