Алматида катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади

None
None
ALMATY. Kazinform - 28 март куни Алматида Nauryz Fight Night катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Halyk Arenaда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ярим ўрта вазн тоифасида WBO Inter-Continental камари соҳиби Жанқош Тураров (24-0, 17КО), Осиё-2019 чемпиони ва Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори Турснбай Қулахмет, Абай Толеш (5-0, 3КО), оғир вазн тоифаси вакили Али Балоев (9-0, 7КО), Абилхайр Шегалиев (8-0, 4КО), Рай Сейтжанов (2-0), Нурдос Тўлебай (2-0, 1KO) каби юртдошларимиз рингга чиқади.

Бокс оқшомида, шунингдек, 2016 йилги Рио Олимпиадаси чемпиони ўзбекистонлик Фазлиддин Ғайбназаров (8-1, 5КО), покистонлик Муҳаммад Васим (10-1, 7 КО) ва яна бир ўзбекистонлик Хуршид Тожибаевлар (4-0, 2КО) иштирок этиши кутилмоқда. Жуфтликларнинг тўлиқ таркиби кейинроқ аниқланади.

Муаллиф: Еламан Турисбеков

Сўнгги хабарлар