Алматида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Алматида йил охиригача кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда шаҳар раҳбари Ерболат Досаев Авезов тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Учрашувга келган туман аҳолиси автотураргоҳ масаласини кўтарди.

«Авезов туманидаги муаммолардан бири автотураргоҳлардир. Кўчалар машиналарга тўла, йўллар қисман тўсиб қўйилган. Натижада, ўт ўчириш ва фавқулодда ёрдам машиналари кира олмайди. Кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш керак, деб ўйлайман», - деди аҳоли вакилларидан бири.

Ерболат Досаев келгусида кўп қаватли автотураргоҳлар қурилишини маълум қилди.

«Йил охиригача Алматида кўп қаватли автотураргоҳлар қуриш дастурини таклиф қилмоқчимиз. Бу ҳовлиларни қисман бўшатади. 2023 йилда хусусий инвесторлар билан ишлашни бошлаймиз», - деб жавоб берди шаҳар раҳбари.

Фото: highways.today

Сўнгги хабарлар