Алматида имтиёзли уй-жой дастурига 11 мингдан ортиқ ёшлар мурожаат қилган

None
None
ALMATY. Кazinform - «Алматы жастары» дастурига ҳужжатларни қабул қилиш якунланди. Имтиёзли ипотека кредити олиш учун 11 мингдан ортиқ фуқаро ариза топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Алматы жастары» сайтида ариза ва ҳужжатларни топшириш электрон рақамли имзо орқали амалга оширилди. Дастурда иштирок этиш учун 11 199 та ариза топширилди.

Мурожаатларнинг асосий қисми таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий хизматлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан келиб тушган. Ҳужжатларни қабул қилиш 1 июн соат 23:59 да якунланади. 2 июндан бошлаб барча аризалар юкланади.

Сўнгра 20 иш куни ичида қабул қилинган аризаларнинг дастур талабларига мувофиқлиги текширилади ва ҳар бир тоифа бўйича тўпланган баллар рўйхати тузилади. Ушбу дастурнинг бюджети 18 миллиард тенгени ташкил қилади.

Кредитнинг максимал миқдори 18 миллион тенгегача, фоиз ставкаси 5 фоиз, дастлабки тўлов 10 фоиз. Ушбу дастур билан асосий ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш мумкин. Жорий йилда дастур 1000 кишини қамраб олиши режалаштирилган.

«Алматы жастары» дастурига ҳужжатларни қабул қилиш 18 майдан бошланди.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар